Ҳасанбой Дўcматов: Бир пайтлар учинчи ўринни орзу қилардик

5 сентябрь, 12:40 2265

Ҳасанбой Дўcматов: Бир пайтлар учинчи ўринни орзу қилардик

Хабарингиз бор, кеча бокс бўйича Германияда ўтган жаҳон чемпионатидан спортчиларимиз қайтиб келишди.

Мазкур жаҳон чемпионатида 49 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов турнир ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Жаҳон чемпионатига ҳамма совриндор бўлиш учун келади, бироқ бу осон эмас. Бу йилги жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритдим. Бундан хурсандман. Ўйлайманки, халқимиз ҳам шундай. Худо хоҳласа, кейинги мусобақаларда янада каттароқ натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

– Тўғрисини айтсам, бир пайтлар учинчи ўринни орзу қилардик. Мана финалгача етиб келдик. Спортда кимдир енгилади ва кимдир ютиши керак. Нима бўлганда ҳам руҳий тушкунликка тушмаслик даркор. Биз энди ортда йўл қўйилган хатолар устида мураббий билан ишлаймиз ва кейинги натижаларни яхшилаймиз.

– Профессионал боксга ўтиш? Тўғриси, бу ҳақда ҳали ўйлаб кўрганим йўқ. Бор эътиборни олдиндаги мусобақаларга қаратган эдик, – дейди Ҳасанбой Дўсматов.

Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой ҳал қилувчи беллашувда кубалик Хоанис Архилагосга очколар бўйича имкониятни бой берган эди.