Головкин - Альварес реванш жанги Лас-Вегасда бўлмаслиги мумкин

4 октябрь,2017, 12:15 355

Головкин - Альварес реванш жанги Лас-Вегасда бўлмаслиги мумкин

Ўрта вазнда WBA (Super), IBO, WBC ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби Геннадий Головкиннинг (37-0-1, 33 КО) промоутери Том Леффлер қозоғистонлик боксчининг мексикалик Саул "Канело" Альварес (49-1-2, 34 КО) билан бўладиган реванш жангида нималарга эътибор кераклигини таъкидлаб ўтди. Бунда асосан жой масаласи муҳим аҳамиятга эга эканлигини қўшимча қилган.

Мен Madison Square Garden аренаси жангни қабул қилишга худди Cowboy Stadium каби тайёр турибди. Лас-Вегас уни яна қабул қилишни истамоқда. Шундай экан буни атрофлича ўрганиб чиқамиз. Гап фақат тақдирлаш (гонорар) ёки ҳакамларда эмас. Бу шунингдек, реклама, молиявий даромадлар билан ҳам боғлиқ. Шунинг учун биз энг яхшисини танлаб олишимиз зарур, – дейди Леффлер FightHub TVга берган интервьюсида.

Аввалроқ Головкиннинг промоутери реванш жанги “AT&T Stadium”да (НФЛ Dallas Cowboys клубининг уй стадиони, мухлис сиғими 100 минг) ўтказишни афзал билаётганини таъкидлаган эди.

Леффлер бундан ташқари "Канело" билан иккинчи жанг ташкил қилинишига умид қилмоқда. Унинг маълум қилишича, томонлар бу борада музокараларни ўтган ҳафта бошлаб юборган ва ҳаттоки жанг санасини ҳам аниқлаган.

Ҳозирча мазкур жангни ўтказишга Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) ва Бутунжаҳон бокс федерацияси (IBF) рухсат берган.