Ғолиб боксчиларимиз юртимизга қайтди

1326

Ғолиб боксчиларимиз юртимизга қайтди

Қозоғистоннинг Актау шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этган боксчиларимиз Тошкент вокзалида кутиб олинди.

Нуфузли мусобақада Мироншоҳ Иброҳимов (49 кг), Муроджон Ахмадалиев (60 кг) ва Санжар Турсунов (91 кг) бронза медаллари билан тақдирланган бўлса, Отабек Холматов (56 кг) ҳамда Мадияр Саидраҳимов (81 кг) кумуш медалларига эга чиқишганди.

Ҳал қилувчи беллашувда ҳам рақибларидан ўз устунлигини намойиш қилган Элнур Абдураимов (64 кг), Маҳмуд Ғоипов (69 кг), Исроил Мадримов (75) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олишди.

Исроил Мадримов турнирнинг энг яхши боксчиси, деб эътироф этилди.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.