Гэтлининг агенти IAAF президентидан норози

9 август,2017, 10:23 554

Гэтлининг агенти IAAF президентидан норози

Енгил атлетика бўйича америкалик жаҳон чемпиони Жастин Гэтлиннинг агенти Халқаро енгил атлетика федерациялари президенти Себастьян Коунинг муносабатига нисбатан ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Коунинг гапларидан ғазабландим. Мен Жастиннинг допинг қабул қилганини оқламоқчи эмасман, аммо у – допинг билан ғалаб қозонгани йўқ.

У ўз жазосини ўтаб бўлди ва қоида бўйича ҳаракат қилмоқда, IAAF уни спортга қайтарди. Айтишича, у ёмон одам эмиш, бу ноҳақлик. Бу на спорт ва на инсонийлик қонунларига тўғри келади.

Коу IAAFнинг допинг учун жазоловчи, қоидалар яратувчи бир қисми ҳисобланади. Агар спортчи жазони ўтаса, у яна қайтади. Агарда сизга нимадир ёқмайтган бўлса, марҳамат қилиб қоидаларни ўзгартиринг, – дейди спортчининг агенти Неемия.