475

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси Филипе Луис кеча “Локомотив”га қарши УЕФА Европа лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида жароҳат олди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича 32 ёшли бразилиялик футболчининг жароҳати жиддий ва у номаълум муддатга сафдан чиққан. Шу боис футболчи мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориш эҳтимоли жуда юқори.

Ачинарлиси, Филипе Луис Бразилия терма жамоаси сафида Россия мундиалини ҳам ўтказиб юбориши мумкин.

Sports.uz 2018