Фақатгина Абдулла Тангриевга тан берган енгилмас полвон Тошкентга келмоқда

2633

Фақатгина Абдулла Тангриевга тан берган енгилмас полвон Тошкентга келмоқда

 

Жорий йилнинг 6-9 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади. Халқаро дзюдо федерацияси тақвимидан жой олган мусобақада дунёнинг энг кучли спортчилари иштирок этиши кутилмоқда.

Айни пайтда  йигирмата давлатдан 200 нафардан зиёд спортчи Тошкендаги Гран-при турнирида қатнашиш учун рўйхатдан этди. Иштирокчиларни рўйхатга олиш 15 сентябрга қадар давом этиши боис, бу кўрсаткич яна ошиши кутилмоқда.

SPORTS.uz ахборот порталига маълум бўлишича, Тошкентга дзюдо оламининг энг номдор вакили Тедди Ринер ҳам келади. Франциялик дзюдочи бундан ўн йил муқаддам 18 ёшлигида жаҳон чемпионлигига сазовор бўлган. Ўзбекистоннинг машҳур полвони Абдулла Тангриев Тедди Ринерни мағлуб этган биринчи дзюдочи сифатида тарихдан жой олган. Буни рақибнинг ўзи ҳам тан олган. Ринер фаолияти давомида фақат икки маротаба мағлуб бўлган.

Тедди шу кунга қадар икки карра Олимпия ўйинлари, тўққиз карра жаҳон чемпиони, беш карра Европа чемпиони бўлган.

Бу спортчи Тошкент Гран-присида иштирок этиши кутилмоқда.

SPORTS.uz

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.