Факт! “Сўғдиёна” Муборакдаги 12 ўйиндан фақатгина 1тасида зафар қучган холос

12 октябрь, 16:47 102

Факт! “Сўғдиёна” Муборакдаги 12 ўйиндан фақатгина 1тасида зафар қучган холос

“Машъал” ва “Сўғдиёна” олий лигада 25 бора тўқнаш келишган. Натижалар “газчилар”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда.

“Машъал” ҳамда “Сўғдиёна”  олий лигада шу кунгача 25 бор куч синашишган. “Машъал” ҳисобида 11 ғалаба, “Сўғдиёна”да эса 7 та ғалаба мавжуд. 7 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар фарқида устунлик “газчилар” томонида: 34:26. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 40 очко, “Сўғдиёна” 28 очкони қўлга киритган. “Машъал”нинг энг йирик ғалабаси 5:1, “Сўғдиёна”ники эса 3:1 бўлиб турибди.

Биринчи давранинг 9-турда Жиззахда бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар йирик 3-0 ҳисобида ғалаба қозонган. Голларни Суннатилла Мамадалиев, Санжар Рашидов, Ихтиёр Тошпўлатов киритишган.

“Машъал” майдонида ўтган барча учрашувлар:

16.09.2016 «Машъал» — «Сўғдиёна» 1:1

18.09.2015 «Машъал» — «Сўғдиёна» 0:0

03.08.2014 «Машъал» — «Сўғдиёна» 3:2

21.05.2011 «Машъал» — «Сўғдиёна» 1:1

09.11.2009 «Машъал» — «Сўғдиёна» 2:0

02.11.2008 «Машъал» — «Сўғдиёна» 0:0

10.08.2006 «Машъал» — «Сўғдиёна» 3:0

15.04.2005 «Машъал» — «Сўғдиёна» 5:1

10.03.2004 «Машъал» — «Сўғдиёна» 0:1

16.11.2002 «Машъал» — «Сўғдиёна» 1:0

31.05.1996 «Машъал» — «Сўғдиёна» 1:1

07.10.1995 «Машъал» — «Сўғдиёна» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Муборакдаги  12 та ўйиндан 6 тасида “Машъал”, 1 тасида “Сўғдиёна”  ғалаба қозонган. 5 та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. Охирги саккиз йилда “Сўғдиёна” сафарда “Машъал”ни мағлуб эта олмаган.

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев (Бухоро), Абдурахмон Қўлдошев (Бухоро), Хусниддин Шодмонов (Бухоро), Игорь Гормашев (Тошкент).

Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Лёткин Валерий Николаевич