Енгилмас боксчимиздан еттинчи ғалаба

13 август, 09:38 1032

Енгилмас боксчимиздан еттинчи ғалаба

Енгилмас профессионал боксчимиз Азизбек Абдуғофуров фаолиятидаги кетма-кет еттинчи жангини ғалаба билан якунланди.

Истеъдодли бокчимиз Малайзияда ташкил этилган профессионал бокс кечасининг асосий жангида танзалиялик Жексон Малингйингига қарши рингга чиқди.

Африкалик боксчи шу кунга қадар саккизта ғалаба, иккида мағлубият ва битта дуранг қайд этган эди. Азизбек саккиз раунд давом этган беллашувда рақибини очколар ҳисобида мағлубиятга учратди.

Еттита ғалаба ва шулардан тўрттасини нокаут билан якунлаган ўзбек боксчиси ўз вазн тоифасида жаҳон рейтингида 21-поғонада қайд этилган.

SPORTS.uz