1496

Шу ҳафта профессионал боксчиларимизнинг бир нечтаси ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказади. Шулардан бири шу вақтгача 14 марта рингга кўтарилиб, барчасини ғалаба билан якунлаб келаётган Жамшидбек Нажмиддиновдир (14-0-0). Шулардан 9 тасини нокаут билан якунлаган.

Боксчимизнинг бу галги рақиби украиналик тажрибали боксчилардан бири Виктор Пистол (28-1-0) бўлади. Бу боксчи 28 та жанг ўтказиб, шулардан 12 тасини муддатидан олдин тамомлаган ва атиги 1 марта мағлубият аламини тортишга мажбур бўлган.

У фаолияти давомида яна бир боксчимиз Бекзод Набиев (25-10-1) билан 2013 йили тўқнаш келган ва очколар бўйича ундан устун келган.

Нажмиддинов ва Пистол жанги 16 сентябрь куни Украина пойтахти Киевда ташкил қилиниши режалаштирилган.

 

Sports.uz 2018