Эквадорда ҳам бош мураббий истеъфога чиқарилди

195

Эквадорда ҳам бош мураббий истеъфога чиқарилди

Эквадор футбол федерацияси боливиялик мутахассис Густаво Кинтеросани мамлакат терма жамоаси бош мураббийлигидан озод этилганини эълон қилди. Маълум бўлишича, бунга миллий терма жамоанинг ЖЧ-2018 саралашларида кўрсатаётган қониқарсиз натижалари сабаб бўлган.

Эслатиб ўтиш лозимки, Эквадор терма жамоаси айни дамда гуруҳда 8-поғонани эгаллаб турибди. Мундиалга Жанубий Америка қитъасидан жадвалнинг биринчи тўртлигидан ўрин олган жамоалар тўғридан-тўғри йўл олишади, 5-ўриндаги терма жамоа эса саралашни давом эттиради ва бошқа қитъа вакили билан плей-офф ўйинларида иштирок этади.

Эквадор эса сўнгги икки тур олдидан 5-поғонадаги Аргентина терма жамоасидан 4 очкога ортда қолмоқда.