Эжени Бушар: Фақатгина ўзимга ишонишим керак!

346

Эжени Бушар: Фақатгина ўзимга ишонишим керак!

Канадалик Эжени Бушар 2017 йилги спорт мавсуми ўзи учун қандай ўтгани ҳақида сўзлаб берди.

 “Жорий йилги спорт мавсуми фаолиятимдаги энг ёмони бўлди. Албатта, мендаги айрим жароҳатлар ўзимга бўлган ишончни ва бор кучимни ишга солишимга тўсқинлик қилди. Охир оқибат мен мусобақаларда ўзим ҳохлагандек иштирок эта олмадим.

Мен ўз олдимга янги мавсумда фақат олдинга интилиб, нуфузли турнирларда ғалаба қозонишни мақсад қилдим. Менга фақатгина ўзимга бўлган ишончни ва ўз ўйинимни тиклашим керак”, – дейди Эжени.

Sports.uz