1104 0

Россиянинг Cанкт-Петербург шаҳрида 16-17 декабрь кунлари дзюдо бўйича “Marsters” туркумига кирувчи халқаро турнир бўлиб ўтади.

Унда дунёнинг 50дан ортиқ давлатидан келган дзюдочилар 14 вазн тоифасида – 7 вазнда эркаклар, 7 вазнда хотин-қизлар ғолиблик учун ўзаро куч синашади.

«Юбилейний» спорт саройида бўлиб ўтадиган баҳсларда олтин медальни қўлга киритган дзюдочи 1800 очкога эга бўлади. Мусобақанинг дастлабки кунида эркаклар 60, 66 ва 73 кгда, хотин-қизлар 48, 52, 57 ва 63 кгда беллашади. 17 декабрь куни эса 81 90, 100 ва 100 дан ортиқ вазн тоифасидаги баҳсларда эркаклар куч синашса, аёллар 70, 78 ва 78дан юқори вазнда баҳслашади.

Нуфузли мусобақада мамлакатимиз шарафини Диёрбек Ўрозбоев, Шарофиддин Лутфуллаев, Муҳриддин Тиловов, Ғиёсжон Бобоев, Яҳё Имомов, Гулноза Матниёзова, Кумуш Йўлдошев ўз вазн тоифаларида ҳимоя қилади.

Sports.uz

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ. Бош муҳаррир: Ортиқов Шаҳобиддин.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98