Дзюдо. Тошкент Гран приси олдидан қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (Видео)

5 октябрь,2017, 18:55 356

Дзюдо. Тошкент Гран приси олдидан қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (Видео)

Бугун пойтахтимиздаги “Whyndham” меҳмонхонасида эртага старт оладиган дзюдо бўйича навбвтдаги Гран при мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда мусобақада рўйхатдан ўтган барча спортчилар турнирдаги илк рақибларини билиб олишди. Жами 14 та вазн тоифасида бўлиб ўтадиган ушбу мусобақада 200 дан зиёд иштирокчи баҳс олиб боради. Ўз вазн тоифасида ғолиб бўлган дзюдочи жаҳон рейтинги учун 700 ретинг очкосини қўлга киритади.

Регламентга кўра, мусобақа мезбони ҳар бир вазн тоифасида 4 нафардан спортчини рўйхатдан ўтказиши мумкинлигини инобатга олсак, 3 кун давом этадиган мусобақда жами 56 нафар ҳамюртимиз иштирок этадилар.

Раҳматова Юлдуз тайёрлади

Қуйида ушбу маросим акс этган лавҳани томоша қилишингиз мумкин:

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.