Диққат қилинг! Бугун эл-класико

13 август, 12:15 661

Диққат қилинг! Бугун эл-класико

Бутун дунё футбол ишқибозлари орзиқиб кутган Испания чемпионатининг янги мавсумига ҳам расман старт берилиши арафасида. Қувонарлиси, бу мавсум стартида мухлисларни бир-биридан қизиқарли кечиши  кутилаётган 2та эл-класико кутиб турибди.

Испания суперкубоги учун ўтказиладиган ва икки ўйиндан иборат баҳснинг дастлабкиси бугун Каталония пойтахтидаги муҳташам “Ноу Камп” стадионида бўлиб ўтади. Шу куни амалдаги мамлакат кубоги соҳиби ҳисобланган “Барселона” ўз майдонида амалдаги чемпион Мадриднинг “Реал” клубини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат тунги 01:00да бошланади.

Эслатиб ўтиш лозимки, ушбу жамоалар сўнгги марта 2012 йилда Испания суперкубоги доирасида тўқнаш келишган. Ўшанда Мадриддаги баҳс 2:1 ҳисобида “қироллик клуби”нинг ғалабаси билан якунланган бўлса, жавоб ўйинида 3:2 ҳисоби қайд этилган. Меҳмонда урилган голлар эвазига эса “Реал” ғолибликни қўлга киритган.

Таъкидлаш керакки, “Барселона” ушбу суперкубокнинг амалдаги ғолиби ҳисобланади.