602 0

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Диего Костанинг адвокати Рикардо Кардосо унинг мижози “Челси”га қайтишни истамаётганини ва фақат “Атлетико” қайтишни ўйлаётганини айтиб ўтди.

“Конте Костага кетиш имконини бериши лозим. Биз унга расмий мурожаатнома йўлладик. Коста “Атлетико”дан бошқа клубда ўйнамоқчи эмас.

Биз “Челси” уни трансферга қўйиши  учун қўлимиздан келадиган барча юридик ишларни амалга оширамиз”, – деб айтиб ўтди Костанинг адвокати.

Илгарироқ, “Атлетико” 2018 йилга қадар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслиги сабаб, ярим мавсум “Милан”да ижарада ўйнаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98