Дебютант жангчимиз чемпионни 15 сонияда ағдарди

2201

Дебютант жангчимиз чемпионни 15 сонияда ағдарди

Бугун Қирғизистонда WEF Global турнири бўлиб ўтмоқда. ММА бўйича Осиё чемпиони саналган ҳамюртимиз Азамат Баҳодирзода ҳам бугун ўзининг ушбу турнирдаги илк жангини ўтказди.

Дебют жангида унга мезбонлар вакили Нурлан Токтобакиев рақиблик қилди. Ушбу турнирнинг амалдаги ғолиби бўлган рақибини юртдошимиз 15  сонияда нокаутга учратишга муваффақ бўлди.

Бундан олдин ушбу турнирда Мурод Хaнтураев мағлуб бўлгани, Нурсултон Рўзибоев эса ўз камарини сақлаб қолгани борасида хабар берган эдик.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.