Давронбек Сатторов ҳам Тошкент Гран приси бронза медали соҳибига айланди

8 октябрь, 18:10 123

Давронбек Сатторов ҳам Тошкент Гран приси бронза медали соҳибига айланди

Пойтахтимизда ўтказилаётган дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси баҳсларининг сўнгги куни ҳам ўзининг ҳал қиулвчи палласига яқинлашмоқда.

Айни пайтда -100 кг вазн тоифасидаги полвонлар медаллар учун татамига кўтарилишмоқда. Ушбу вазн тоифасининг бронза медали учун ўтказилган баҳсда ҳамюртимиз Давронбек Сатторов беларуслик Микита Свиридга қарши баҳс олиб борди.

Қизиқарли кечган баҳсда спортчимиз рақиби устидан иппон баҳоси эвазига ғалаба қозонди ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллади.