Давид Лемье Мигель Коттонинг рингдаги сўнгги рақиби бўлиши мумкин

6 октябрь, 13:50 203

Давид Лемье Мигель Коттонинг рингдаги сўнгги рақиби бўлиши мумкин

Ўрта вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони канадалик Давид Лемье (38-3, 33 KOs) ўзининг кейинги жанг санасини маълум қилди. 28 ёшли боксчи 2 декабрь куни рингга қайтади. Бироқ ҳозирча унинг рақиби маълум эмас.

Сабрсизлик билан 2 декабрь куни бўладиган кейинги жанг янгиликларини кутяпман. Мен бунга тайёрман, – деб ёзади Лемье ўзининг твиттер саҳифасида.

Тахминларга кўра, мазкур жангда Лемье катта эҳтимол билан биринчи ўрта вазнда WBO камари соҳиби 36 ёшли пуэрторикалик Мигель Котто (41-5, 33 КО) билан рингга чиқиши мумкин. Бу боксчи ҳам 2 декабрь куни Нью-Йоркдаги “Madison Square Garden” аренасида рингга чиқишни режалаштирган. Ушбу тўқнашув унинг фаолиятидаги сўнггиси бўлади.