"Дакар - 2017": Маррада ким биринчи?

2 январь, 21:31 481

Ўхшаш хабарлар

 
 
Парагвай, Боливия, Аргентина ҳудудлари бўйлаб энг машҳур ралли-марафон "Дакар - 2017" пойгалари бошланди.
 
Бу йилги мусобақада 59 мамлакатдан 300 дан зиёд техника қатнашмоқда. Пойгачилар уч мамлакатдан ўтувчи қарийб 9000 километр масофани босиб ўтишларига тўғри келади. Бу масофанинг ярми спортчилар учун умуман нотиниш жойларни ўз ичига олган.
 
"Дакар-2017"нинг биринчи босқичи 2 январь куни Парагвай пойтахти Асунсьондан бошланди. Ресистенсия шаҳригача давом этган биринчи босқичнинг умумий масофаси 454 километрни ташкил қилди. Бу масофани биринчи бўлиб франциялик мото пойгачи Шавьер де Султре босиб ўтди.
 
Маррага энг тез келган мотопойгачилар билан танишинг:
 
"Дакар-2017". Мотоцикллар. Биринчи босқич.
 
 
1. Шавьер де Султре (Yamaha)
 
2. Хуан Педреро Гарсия (Sherco) +0:07
 
3. Рикки Брабек (Honda) +0:10
 
4. Микаэль Метж (Honda) +0:18
 
5. Паулу Гонсалвеш (Honda) +0:20
 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.