Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти кубоги учун бўлиб ўтган Осиё минтақаси мусобақаси ниҳоясига етди (фото)

13 август, 23:35 586

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти кубоги учун бўлиб ўтган Осиё минтақаси мусобақаси ниҳоясига етди (фото)

  Шу йилнинг 11-13 август кунлари пойтахтимиздаги Универсал спорт саройида Бутунжаҳон таэквондо федерацияси кубоги учун Осиё минтақаси мусобақаси бўлиб ўтди. Нуфузли мусобақада ўттиздан зиёд давлатдан беш юздан ортиқ кучли таэквондо усталари совринли ўринлар билан бирга 2020 йили Япониянинг Токио шаҳри мезбонлик қиладиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи рейтинг очколари учун баҳслашди. Вакилларимиз жамоа ҳисобида ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан жой олди.(Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари рўйхатини яқин чиқишларимизда чоп этамиз).

  Фотомухбиримиз мусобақа жараёнларини фотообъективга муҳрлаб қайтган. Марҳамат, уларни ҳукмингизга ҳавола этамиз: