Бундеслигада илк бор аёл ҳакам ишлади(фото)

10 сентябрь,2017, 20:31 408

Бундеслигада илк бор аёл ҳакам ишлади(фото)

Ҳозиргина Германия Бундеслигаси 3-туридан ўрин олган "Герта" ҳамда "Вердер" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Унда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга "рози бўлишди".

Эътиборлиси, ушбу беллашувни Бундеслига тарихида илк бор аёл ҳаками бошқариб борди. 38 ёшли Бибиана Штайнхаус мазкур ўйинда реферилик килди.

Қайд этиш жоиз, у учрашув давомида бир нафар футболчига сариқ карточка кўрсатди.

Германия Бундеслигаси. 3-тур

Герта – Вердер 1:1 (1:0; 0:1)

Голлар:1:0 – 38 Лекки, 1:1 – 59 Дилэйни.

Герта – Ярстейн, Рекик, Лангкамп, Штарк, Вайзер, Дарида (Штокер, 71), Лекки, Эссвайн (Калу, 66), Шелбред, Платтенхардт, Ибишевич.

Вердер – Павленка, Бауэр, Сане, Аугустинссон, Велькович, Бартельс (Бельфодиль, 86), Кайнц (Баргфреде, 82), Дилэйни, Эггештайн (Гондорф, 90), Гебре Селассие, Крузе.

Огоҳлантириш:Шелбред (36).