Бугун енгилмас Қудратилло Абдуқаҳҳоров ва Азизбек Абдуғофуров жанг қилади

1132

Бугун енгилмас Қудратилло Абдуқаҳҳоров ва Азизбек Абдуғофуров жанг қилади

Бугун, 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси профессионал бокс федерацияси ва Хонобод шаҳри ҳокимлиги томонидан бокс кечаси ўтказилади.

Хонобод шаҳрида ўтадиган ушбу бокс кечасида ҳамюртларимиздан ташқари Қирғизистон ва Украинадан келган чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун ўзаро рақоботлашади.

Бокс кечасининг энг қизиқарли учрашуви Қудратилло Абдуқаҳҳоров ва Шерзод Олимжонов, Азизбек Абдуғофуров ҳамда украиналик Евгений Махтеенко, Муҳаммадсалим Сотволдиев ва қирғизистонлик Муҳаммадрасул Саримсоқов ўртасида ўтиши кутилмоқда.

Шунингдек, умидли боксчиларимиздан Бексултон Равшанов – Абубакр Ҳидиров, Ҳумоюн Рустамов – Олим Оҳунов, Сардор Каримқулов – Саидбек Азимжонов, Бургут Хожибоев – Муҳаммаджон Олимжонов, Шаробиддин Жўрахонов – Жавоҳир Тўхтамуродов, Жамшидбек Нажмиддинов – Алёрбек Гаипов ўз вазн тоифаларида рингга кўтарилда.

Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтиши кутилаётган бокс кечаси соат 17:00да Хонобод шаҳридаги Сервис ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежида бошланади.

Sports.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.