869

 

Бугун 4 май куни Дубайдаги «Armani Hotel» меҳмонхонасида Осиё Кубоги-2019 мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Мазкур маросимда ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа таклифига кўраЎзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этади.

Маълумот учун, Осиё Кубогида бу сафар тарихда биринчи марта 24та жамоа иштирок этади. Қуръа пайтида жамоалар 6тадан тўртта саватчага бўлинади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2-саватчадан жой олган.

1-саватча
БАА
Эрон
Австралия
Япония
Жанубий Корея
Саудия Арабистони

2-саватча
Хитой
Сурия
Ўзбекистон
Ироқ
Қатар
Таиланд

3-саватча
Қирғизистон
Ливан
Фаластин
Уммон
Ҳиндистон
Вьетнам

4-саватча
КХДР
Филиппин
Баҳрайн
Иордания
Яман
Туркманистон

Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланади. Қуръа ташлаш маросимини ОФК бош котиби Дато Виндсор Жон билан биргаликда Эрон футболи афсонаси Али Дайи, ўз вақтида “Манчестер Сити”да тўп сурган хитойлик футболчи Сун Жихай, Ҳиндистоннинг футбол юлдузи Сунил Четри ва филиппинлик Филип Янгхазбандлар олиб боришади.

Маросим соат 20:10дан бошлаб «Спорт» телеканалида жонли эфирда намойиш қилинади.

Sports.uz 2018