Бугун Лондонда пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионати старт олади

14 июль, 10:20 209

Бугун Лондонда пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионати старт олади

 

Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида бугун пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионати бошланади. 23 июлга қадар давом этадиган мазкур нуфузли мусобақада 1300га яқин спортчилар 213та медаллар жамланмаси учун кураш олиб борадилар. Улар орасида Ўзбекистон паралимпия терма жамоасининг етти нафар аъзолари ҳам ватанимиз шарафини химоя қиладилар, дея маълум қилади МОҚ матбуот хизмати. 

Эркаклар ўртасида енгил атлетиканинг диск ва ядро улоқтириш турлари бўйича кечадиган беллашувларда Рио-2016 Паралимпия ўйинлари чемпиони ва рекордчиси Хусниддин Норбеков, найза улоқтириш бўйича Рио-2016 Паралимпия ўйинлари хамда Боку-2017 “Ислом бирдамлик ўйинлари” рекордчиси ва олтин медаллари соҳиби Александр Свечников, 100 ва 200 метрга югуриш бўйича Рио-2016 Паралимпия ўйинлари бронза медали соҳиби Мансур Абдурашидов, 400 ва 1500 метрга югуриш бўйича Инчеон-2014 Параосиё ўйинларида 2 та олтин медаль эгаси Маъруфжон Муродуллаев ҳамда узунликка сакраш бўйича Рио-2016 Паралимпия ўйинлари бронза медали ва Боку-2017 “Ислом бирдамлик ўйинлари” олтин медаллари соҳиби Дониёр Солиевлар туманли альбиондаги жаҳон чемпионатида ҳам ўз омадларини синаб кўришади. 

Аёллар ўртасида кечадиган беллашувда эса ҳамюртларимиздан ядро улоқтириш бўйича Рио-2016 Паралимпия ўйинлари кумуш медали соҳибаси София Бурханова ҳамда найза улоқтириш бўйича Рио-2016 Паралимпия ўйинлари рекордчиси ва олтин медаль соҳибаси Нозимахон Қаюмова юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. 

Бугун, жаҳон чемпионатининг биринчи кунида ҳамюртларимиздан биринчи бўлиб Мансур Абдурашидов мусобақадаги иштирокини бошлайди. У 100 метрга югуриш бўйича саралаш босқичида стартга чиқади. Эртага, 15 июнь санасида эса бир йўла уч нафар юртдошимиз ўз омадларини синаб кўришади. Хусниддин Норбеков диск улоқтириш, Маъруфжон Муродуллаев 1500 метрга ҳамда Мансур Абдурашидов 100 метрга югуриш бўйича финал баҳсларида медаллар учун кураш олиб боришади. 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.