379 0

Ҳозиргина ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" ҳамда "Боруссия Дортмунд" жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди. Унда даставвал Сон Хен Мин ҳисобни очди. Бироқ орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Ярмоленко чиройли гол билан мувозанатни тиклади.

Шундан сўнг, "шпорлар" ҳужумга отланишди ва Харри Кейн "Тоттенхэм"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин якунида эса Кейн иккинчи голини киритиб, дублга эришди.

Бу орада дортмундликлар икки бор Уго Льорис қўриқлаётган дарвозани иууи бор ишғол этишган эди. Бироқ ҳакамлар офсайд деб, уларни инобатга олмади. Ваҳоланки, Обамеянг томонидан киритилган голда ҳеч қандай ўйиндан ташқари ҳолат мавжуд эмас эди.

Қуйида ушбу ҳолат акс этган видео билан танишасиз.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98