“Боруссия” Обамеянгни Барселонага боргани учун жазолади

748

“Боруссия” Обамеянгни Барселонага боргани учун жазолади

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Германия Бундеслигаси 12-туридан ўрин олган “Штутгарт”га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

28 ёшли футболчи ички тартиб-қоидани бузгани учун клуб раҳбарияти унга шундай жазо қўллаган.

Гап шундаки, Обамеянг терма жамоалари ўйинлари туфайли юзага келган вақтда Барселонага борган. Унинг “Instagram”даги саҳифасидан маълум бўлишича, Обамеянг укаси Вилли билан ушбу шаҳардаги "Shoko" тунгги клубига борган.

Футболчининг ижтимоий тармоққа жойлаган суратидан эса улар ўтирган столда спиртли ичимликлар бор эканлиги алоҳида эътироф этилди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.