"Боруссия Д" "Тоттенхэм"га қарши баҳс олдидан сардорсиз қолди

10 сентябрь, 20:49 279

Дортмунднинг "Боруссия" клуби сардори Марсель Шмельцер жароҳати боис, олти ҳафтага сафдан чиқди. Бу ҳақда Бундеслига расмий сайти хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ҳимоячи кеча бўлиб ўтган "Фрайбург"га қарши баҳснинш 31-дақиқасида Йорик Равенинг қўполлигидан сўнг ўйинни давом эттира олмаган. У 6 ҳафтани ўтказиб юбориши айтилмоқда.

Маълумот учун, Дортмунд клуби 13 сентябр куни "Уэмбли"да "Тоттенхэм Хотспур" меҳмони бўлади.