Болт ҳамон тўхтамоқчи эмас

9 август, 19:25 381

Болт ҳамон тўхтамоқчи эмас

Енгил атлетика бўйича 8 карра Олимпиада чемпиони Усейн Болт, соғлиғидаги муаммоларга қарамасдан, Лондонда ўтказилаётган Жаҳон чемпионатининг эстафета баҳсларида иштирок этишини маълум қилди.

– Кўрамиз, ҳаммаси қандай кечаркин. Биз ҳали йигитлар билан эстафета тайёқчасини бир-биримизга топширганимиз йўқ, аммо ишончим комилки, биз тайёрмиз. Мен ҳали ёш спринтерларимиз билан гаплашганимча йўқ, бироқ мен эсьтафетада югуришдан ҳар доим хурсандман. Кўрамиз, йигитлар қанчалик тайёр экан ва биз нимани кўрсата оламиз.

Жисмоний ҳаммаси жойида, бироз оғриқ бор. Бу каби муаммоларни массаж орқали ҳал қилиш мумкин. Мен бу ерда эканлигимдан бахтлиман ва эстафетани сабрсизлик билан кутаяпман, – дейди спортчи Британия нашрларига берган интервьюсида.