Боку-2017 мусобақаси ғолиб ва совриндорлари тақдирланди (фото)

29 июнь, 20:48 502

Боку-2017 мусобақаси ғолиб ва совриндорлари тақдирланди (фото)

Бугун пойтахтимиздаги "Олимпия шон-шуҳрати музейи"да Бокуда бўлиб ўтган тўртинчи "Ислом бирдамлик ўйинлари"да совриндор бўлган спортчиларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Табдирда шунингдек, 27 июнь Матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан спорт соҳасида фаолият юритаётган журналистлар ва ОАВ ходимлари ҳам тақдирланишди.

Boku-2017

Маросимда Миллий Олимпия қўмитаси президенти Алишер Султонов, бош котиб Ойбек Касимов, Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, федерациялар вакиллари, спортчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Boku-2017

Boku-2017

Боку-2017 мусобақасида терма жамоамиз ҳисобига олтин медални қўшиб қўйган спортчиларимиз 10 миллион сўм, кумуш медали эгалари 5 миллион сўм, бронза медалини қўлга киритган спортчиларга эса 3 миллион сўмдан мукофот пули билан тақдирланиши маълум қилинди.

Boku-2017

Бундан ташқари Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, Нодирхўжа Юлдашев, Камолиддин Алимов, Даврон Файзиев, Диёр Имомхўжаев, Санжар Ризаев, Тимур Низаев ва бошқалар Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси томонидан тақдирландилар.

 

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.