Боксчиларимиз эртага бошланадиган мусобақа олдидан машғулотларни давом эттирмоқда (фото)

3 октябрь, 16:10 1178

Боксчиларимиз эртага бошланадиган мусобақа олдидан машғулотларни давом эттирмоқда (фото)

Хабарингиз бор, эртага, 4 октябрь куни Қозоғистоннинг Актау шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида қозоқ бокс мактаби асосчиси Шокир Бультекул хотирасига бағишланган Х халқаро мусобақаси старт олади.

30 сентябрь куни мазкур мусобақага жўнаб кетган терма жамоамиз аъзолари айни дамда машғулотларга зўр бермоқда ва тайёргарликни давом эттирмоқда. Турнирда юртимзи шарафини 10 нафар боксчимиз ҳимоя қилади.

Бугун шунингдек, мусобақа олдидан вазн тортиш маросими ҳам бўлиб ўтади.

Боксчиларимизнинг машғулотларидан лавҳалар: