Биринчи лига. "Истиқлол" - "Цементчи" ПРЕВЬЮ

10 октябрь,2017, 17:08 182

Биринчи лига.

Ўзбекистон биринчилиги 31-тур учрашувлари доирасида мухлислар вилоят дербисига гувох бўладилар.

12 октябрь куни “Цементчи” Фарғонада вилоятнинг яна бир вакили “Истиқлол” жамоаси билан беллашади, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу мавсумдан биринчи лига мусобақаларида иштирок этишни бошлаган “Истиқлол” дебютант жамоа бўлишига қарамасдан мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказа олди. Буни улар шу кунга қадар қайт этиб келаётган натижаларидан хам кўриш мумкин.

Демак,  Фарғонанининг “Истиқлол” жамоаси хақида!
“Истиқлол” жамоаси 2016 йилда ташкил топган. Биринчи лига мусобақаларида эса ушбу мавсумдан илк маротаба иштирок этмоқда. Жамоага Фарғонанинг энг йирик ташкилотларидан саналган “ҚУВАСОЙТАЪМИРҚУРИЛИШ” корхонаси хомийлик қилмоқда. Бу эса янги жамоада молиявий томондан хеч қандай муаммо йўқлигидан далолат беради. Бундан ташқари жамоа барча уй учрашувларини Фарғона шахрининг марказидаги янги қуриб битказилган энг замонавий жахон талабларига мос этиб қурилган марказий “Истиқлол” ўйингохида ўтказмоқда. Натижа хам шунга яраша бўлмоқда.
Бўлажак рақибларимиз Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси шу кунга қадар 28 та учрашувларда майдонга тушиб 7 та мағлубият ва 3 бор дурранг қайт этган бўлсалар 18 та учрашувни ўз фойдаларига хал эта олганлар. Бу натижалар эса бугун уларни кучли учликдан ўрин олишига замин яратиб берди.
Ўтказилган учрашувлардаги умумий натижалари эса қуйидагича:
Ўтказилган ўйинлар – 28 та
Ғалаба – 18 та
Дурранг – 3 та
Мағлубият - 7 та
Киритилган голлар сони – 53 та
Ўтказиб юборилган голлар – 28 та
Тўплар нисбати – 25 та
Жадвалда эгаллаб турган ўрни – 3

"Цементчи"  “Истиқлол” жамоаси билан фақат бир маротаба расмий учрашувида рўбарў келишган. Ушбу бахс мавсумнинг биринчи даврасида бўлиб ўтган эди. Бу бахсда "Цементчи" 2-1 хисобида устунликга эришган.

Ўзбекистон биринчилиги 5-тур учрашуви
2017 йил 23 апрел якшанба

“ЦЕМЕНТЧИ” - “ИСТИҚЛОЛ” 2-1

Голлар: Даврон Исоқов (56), Маруф Зокиржонов (87), Илхомжон Вохобов (90+3)

Жамоада хозирда тўпурар футболчилари Хошим Шокиров хисобида 10 та ва Анвар Хожимирзаевлар хисобида 9 та гол бор.
Жамоа етакчилари эса, Санжар Асқаралиев, ва бизга таниш бўлган футболчилар Абдухолиқ Қурбонов, Элёр Акбаровлар

Жамоага хозирда : Усмон Асқаралиев бош мураббийлик қилиб келмоқда.
Бу учрашувнинг қиммати нафақат хар иккала жамоа учун, балки учрашувда қандай натижа қайт этилиши қолган етакчи жамоалар учун хам жуда мухим хисобланади.
Қадимгилар “минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал” дейишади, Келинг яхшиси ушбу бахсни стадиондан биргаликда томоша қилайлик!
Вилоятимизнинг барча футболсевар ахлини 12 октябр пайшанба куни марказий “Истиқлол” стадионига Ўзбекистон биринчилиги 31-тур доирасидаги вилоят дербиси “Истиқлол” - “Цементчи” учрашувига таклиф этамиз!

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.