Биласизми? "Барселона" бюджетининг 80 фоизини футболчиларнинг маошига сарфлайди

21 октябрь,2017, 09:20 682

Биласизми?

Каталониянинг “Барселона” клуби жорий йил футболчиларнинг маоши учун 558 миллион евро тўлайди.

Таъкидлаш лозимки, клубнинг ўтган мавсумдаги даромади 707  миллион еврони ташкил этган. Шундан кўриш мумкинки, “Барселона” ўз бюджетининг қарийб 83 фоизини айнан иш ҳақларини тўлаш учун йўналтиради.

Энди каталонияликлар бундан буён ушбу даражани сақлаб туришлари учун клуб даромадларининг кескин ўсишига ҳаракат қилишлари керак. Ўз навбатида “Барселона” кейинги мавсумда жами ўз даромадларини 897 миллион еврога қадар кўтаришни режалаштирмоқда. Шундан 865 миллиони эса ҳаражатлар учун сарфланади. Натижада клуб 27 миллион соф даромад кўриши мумкин.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.