815 0

Бугун Таиландда бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатида финал беллашувлари бўлиб ўтади.

Мусобақанинг кундузги қарама-қаршиликларида икки нафар боксчимиз олтин медаллар учун рингга кўтарилади. 52 кг вазн тоифасида Самандар Холмуродов мезбонлар вакили Суктет Суравет билан кучи синашса, 56 г вазнда Абдумалик Халоков филиппинлик Кристиан Лаурент Питтни синовдан ўтказади.

Кечки финал жангларида уч нафар боксчимиз рингга чиқади.

81 кг: Темур Мержанов (Ўзбекистон) – Тогамбай Сагиндик (Қозоғистон)

-91 кг: Жавоҳир Тоғаймуродов (Ўзбекистон) – Айбек Оралбай (Қозоғистон)

+91 кг: Жамшидбек Маҳмадалиев (Ўзбекистон) – Дамир Тоибай (Қозоғистон)