Белотти сафга қайтишга яқин турибди

108

Белотти сафга қайтишга яқин турибди

Туриннинг “Торино” клуби президенти Урбано Кайро жамоа ҳужумчиси Андреа Белоттининг тикланиш жараёни ҳақида гапириб ўтди.

“Яқиндагина Белотти тиббий текширувдан ўтказилди. Унда ҳаммаси жойида. Бу эса унинг тез орада сафга қайтишини англатади.

Белотти - ҳақиқий жангчи. Умид қиламанки яқин фурсатлар ичида бизда яхши янгилик пайдо бўлади”, - дейди Кайро Football Italia нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, "Торино" А Сериянинг ўтган 9та тур якунларига кўра 13 очко тўплаган ҳолда 10-поғонани эгаллаб турибди.