Бельгия Германиянинг рекордини такрорлади

11 октябрь, 02:26 204

Бельгия Германиянинг рекордини такрорлади

Бугун Европа қитъасида 2018 йилги ЖЧ саралашининг гуруҳ баҳслари якунига етди.

Бельгия терма жамоаси ўз майдонида Кипрни қабул қилди. Мазкур ўйинда мезбонлар йирик – 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ушбу саралаш циклида киритган голлар сонини 43 тага етказди.

Шу тариқа, Роберто Мартинес шогирдлари Европа ёки ЖЧ саралашида энг   кўп гол киритган икки жамоадан бирига айланди.

Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, бельгияликлар бу борада Германия терма жамоасининг рекордини такрорлади.