Бекмурод Олтибоев мўғулистонлик рақибидан устун келди

8 октябрь, 14:34 110

Бекмурод Олтибоев мўғулистонлик рақибидан устун келди

Дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси баҳсларининг сўнгги кунига старт берилди.

Ушбу кун дастаридан ўрин олган беллашувларда эркаклар ўртасида +100 кг вазн тоифасидаги Бекмурод Олтибоев бронза медали учун ўтказилган қўшимча саралаш босқичида мўғулистонлик  Баттулга Темууленга қарши татамига кўтарилди.

Қизиқарли кечган баҳсда Олтибоев рақиби устидан вазаре баҳоси эвазига ғалаба қозонди.