1822

Пойтахтимиздаги Олимпия шон-шараф музейи Ўзбекистон байдарка ва каноэ федерациясининг 2017 йил якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Ортда қолаётган йилда терма жамоамиз вакиллари режа бўйича халқаро ва республика мусобақалари ҳамда қатор ҳорижий йиғинларда иштирок этди.

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича 7 та Республика мусобақаси ўтказилган бўлса, спортчиларимиз 6 та халқаро мусобақада (Жаҳон кубоги босқичлари, жаҳон чемпоинати, ёшлар ўртасидаги (U-23) жаҳон чемпионати, Осиё чемпионати, Осиё кубогида қатнашиб, халқаро турнирлардан терма жамоамиз ҳисобига 8 олтин,  6 кумуш,  4 бронза медалини олиб келди.

Академик эшкак эшиш бўйича ҳам 7 та Республика мусобақа ўтказилди. Шунингдек, халқаро мусобақаларда (ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати, U-23 жаҳон чемпионати, жаҳон чемпионати, ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати, Осиё чемпионати) 4 олтин, 2 кумуш ва 2 бронза медалини қўлга киритиб қайтишди.

Слаломда эшкак эшиш бўйича Тошкент, Наманган, Фарғона, Самарқанд шаҳарларида 7 та мусобақа ўтказилди. Халқаро мусобақаларда (жаҳон чемпионати, U-23 жаҳон чемпионати, Осиё чемпионати) 12 медал (5 олтин, 5 кумуш,  2 бронза)ни терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйишди.

Параканоэ бўйича Тошкент денгизи, Каранкўл (Чорвоқ) ҳамда Самарқанд вилоятида эшкак эшиш каналида 3 та республика мусобақа бўлиб ўтди. Шунингдек, спортчиларимиз халқаро майдонда (жаҳон кубоги босқичлари, жаҳон чемпионати, Осиё чемпионати) 5 олтин,  1 кумуш медалга эга чиқишди.

Терма жамоамизнинг 2017 йилдаги энг яхши натижалари билан танишинг.

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш:
Осиё чемпионати:  5 олтин, 3 кумуш, 4 бронза;

Академик эшкак эшиш:
Осиё чемпионати: 1 олтин, 2 кумуш, 1 бронза;

Слаломда эшкак эшиш:
Осиё чемпионати: 2 олтин, 2 кумуш;

Параканоэ:
Жаҳон чемпионати: 1 кумуш; 4-ўрин;
Жаҳон кубоги II босқич: 1 кумуш;
Жаҳон кубоги III босқич: 1 кумуш;
Осиё чемпионати: 3 олтин;

Ўсмирлар терма жамоасининг 2017 йилдаги энг яхши натижалари

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш:
 Осиё чемпионати: 3 олтин, 3 кумуш;

Академик эшкак эшиш:
Жаҳон чемпионати: 4-ўрин (2018 йилги ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларига йўлланма)

Осиё чемпионати: 3 олтин, 1 бронза (2018 йилги ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларига йўлланма)

Слаломда эшкак эшиш:
Осиё чемпионати: 3 олтин, 3 кумуш, 2 бронза.

Тадбирда шунингдек, шаҳар ва республика даражасидаги мусобақаларни кўпайтириш, турли ҳудудлардан ташриф буюрган спортчилари иштирокида эшкак эшиш спорт турлари бўйича биргаликда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бориш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Шунингдек, халаро майдонларда терма жамоамиз асосий таркиби ва захира базасини яратиш учун маҳаллий олимпия захира коллежлари (Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Тошкент вил.) ҳамкорликда мунтазам иш олиб бориб, иқтидорли ёшларни аниқлаш муҳим вазифалардан бири эканлиги белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари келаси йили Индонезиянинг Жакарта шаҳри мезбонлик қиладиган Осиё ўйинлари ҳамда Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида бўладиган ўсмирлар ўртасида Олимпия ўйинлари мусобақаларига пухта тайёргарлик кўриш кераклиги айтилди.

Sports.uz 2018