"Бавария"га келиши кутилаётган мураббий: Анчелоттининг совринлари менинг шкафимдаги либослардан ҳам кўп

14 сентябрь, 01:18 348

Германиянинг "Хоффенхайм" клуби бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Карло Анчелоттини ўзигс ҳос усулда таърифлади. Қайд этиш жоиз, ушбу мутахассис Анчелоттининг келажаги борасида гапириб ўтган эди.

"Бу норасмий гап бўлган эди. Гап келажакдаги режалар ҳақида борган эди. Мен доимо жаҳон даражасидаги жамоани бошқаришни истаганман. Буни очиқ айта оламан.

Мен Анчелоттига узп сўраб СМС хабарнома жўнатдим. Умид қиламанки, у хабарларнинг фақат бошини ўқимайди. Мен уни жуда хурмат қиламан. Анчелоттининг қўлга киритган совринлари менинг шкафимдаги кийимлардан ҳам кўп", - деб айтиб ўтди Нагельсманн.