"Барселона" Месси сабаб Дибалани сотиб олиш фикридан қайтди

13 август, 13:10 722

Каталониянинг “Барселона” клуби “Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибалага бошқа қизиқмайди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

“Кўк-анор ранглилар” спорт директори Роберт Фернандеснинг фикрича Дибала ва Месси ўзаро бир-бирларига мос эмас. Бироқ, Фернандеснинг бу фикрига клубнинг барча раҳбарлари ҳам қўшилмаяпти. Лекин, шундай бўлсада каталонияликлар жорий трансфер даврида Дибала учун бошқа курашмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” ПСЖга ўтиб кетган Неймарнинг ўрнига айнан 23 ёшли аргентиналик футболчининг номзодин кўриб чиқаётган эди.