"Барселона" ЖЧ-2018дан сўнг ўз сафига колумбиялик футболчини қўшиб олади

11 сентябрь, 14:25 287

Бразилиянинг “Палмейрас” клуби марказий ҳимоячиси Йерри Мина ЖЧ-2018дан сўнг “Барселона” футболчисига айланади.

Бундай қарорга каталонияликлар раҳбариятининг Бразилия клуби техник директори Алешандре Маттос билан ўтказган музокараларидан сўнг келинган.

Аниқроғи, “Барселона” 22 ёшли Колумбия терма жамоаси аъзосини 2018 йилнинг май ойида ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Шунда Мина Либертадорес кубогининг гуруҳ босқичида ҳам иштирок этишга улгуради.

Маълумотларга қараганда Минанинг трансфери “Барселона”га 9 млн еврога тушади.