Бадиий гимнастика бўйича ўтказилган Халқаро турнир ниҳоясига етди

6 июнь, 00:35 455

Бадиий гимнастика бўйича ўтказилган Халқаро турнир ниҳоясига етди

Пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича қизлар ўртасида "Камолот" кубоги" халқаро турнири бўлиб ўтди. Турнирда мамлакатимиз спортчилари билан бирга Россия, Қозоғистон, Исроил, Ҳиндистон каби давлатлардан юздан зиёд спортчи қиз иштирок этди. 
Икки кун давомида гимнастикачилар ўз тажриба ва маҳоратини, истеъдод ва салоҳиятини мухлису мутахассисларга намойиш этди. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. Халқаро турнирнинг ғолиблик шоҳсупасидан ўрин олган гимнастикачилар билан танишинг:

Муштарий Жўраева (Бухоро), Амира Салимова (Бухоро), Жасмина Жабборова (Наманган), Муштарий Шоназарова (“Камолот-спорт-саломатлик”, Тошкент), Юлдуз Бахбургинова (Тошкент вилояти), Ҳалимабону Азимова (Бухоро), Шаха Хаар-лев Хефэтц (Исроил), Рухшона Темирова (Бухоро), Самира Комилжонова (Самарқанд), Робия Толибоева (Жамила Рахматова мактаби, Тошкент), Лазиза Бахшиллаева (Бухоро), Мадина Абдуллаева (“Камолот-спорт-саломатлик”, Тошкент), Эъзоза Нурмуҳаммедова (“Камолот-спорт-саломатлик”, Тошкент), Лазиза Мирзакаримова (“Камолот-спорт-саломатлик”, Тошкент), Зара Итегулова (Қозоғистон), Амира Алиева (“Камолот-спорт-саломатлик”, Тошкент), Лейла Тоҳирова (“Камолот-спорт-саломатлик”, Тошкент), Малика Эргашева (Бухоро), Варвара Дубиненкова (Россия), Омина Қодирова(“Камолот-спорт-саломатлик”, Тошкент), Шахина Мирбабаева (Жамила Рахматова мактаби, Тошкент), Фаризабону Баҳодирова (Самарқанд), Анеля Қаюмова (Бухоро), Софья Силуянова (Россия), Любовь Торбина (Россия), Нозанин Багирова (Ахмедова мактаби, Самарқанд), Камола Ўроқова (Бухоро), Вероника Акопянц (Самарқанд), Ульяна Травкина (Россия), Алина Ко (Бухоро).

Гуруҳ бўйича чиқишларда  Бухоро (2010), “Камолот-спорт-саломатлик”, Тошкент, (2008-2009), “Камолот-спорт-саломатлик”, Тошкент, (2006-2007), Бухоро (2003-2005) жамоаларига тенг келадигани топилмади.