Асқар Толибжонов: Журналистлар муаммоларни кўрсатиб берадиган бўлса, буни инобатга олиш керак

13 сентябрь, 17:00 346

Асқар Толибжонов: Журналистлар муаммоларни кўрсатиб берадиган бўлса, буни инобатга олиш керак

Терма жамоалар маркази собиқ директори ва Ўзбекистон футбол федерацияси собиқ вице президенти Асқар Толибжонов Sport TV учун берган интервьюси вақтида танқид ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда uff.uz хабар бермоқда.

- Танқид боғига болта ёки арра эмас, қайчи билан кириш керак, деган гап бор. Журналистлар муаммоларни кўрсатиб берадиган бўлса, буни инобатга олиш керак.

Журналистлар ёмон кўрсатиш ёки ҳалақит бериш учун танқид қилмаслиги керак, - дейди Асқар Толибжонов.

Эслатиб ўтамиз, Асқар Толибжонов ТЖМ директори бўлган вақтда Ўзбекистон терма жамоасининг ўртоқлик ўйинлари бекор қилиниши ва чипталар савдоси борасида кўп бора танқид қилинган эди.