“Asian Fight-2017” мусобақасига тайёргарлик авжида (видео)

9 сентябрь, 12:58 828

“Asian Fight-2017” мусобақасига тайёргарлик авжида (видео)

Маълумки, Ўзбекистонда ташкил қилинаётган пенчак силатнинг профессионал йўналиши микст силат бўйича жанглар шоуси бошланишига ҳам саноқли соатлар қолди.

“Бунёдкор” стадионида ўтадиган мусобақага тайёргарлик авжида. Айни дамда майдон марказига спортчилар беллашиши учун ринг қуриб битказилган.

Ушбу шоуда 8 нафар спортчимиз рингга чиқиши режалаштирилган эди, бироқ Таиландда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг Бангкок – Тошкент XЙ532 рейси кечиктирилганлиги сабабли муай тай бўйича икки карра жаҳон Анвар Бойназаров турнирни ўтказиб юборади.

Маълумот учун: Микст силатга кўплаб кураш усуллари қўшилган. БУ ММАдан бироз фарқ қилади. Шунингдек, партер (ётган ҳолда урушиш - SPORTS.uz) ҳолатида бироз ўзгаришлар ҳам бўлади. ММАда ётган ҳолатда тизза ва тирсак зарбаларини бериш мумкин. Профессионал силатда эса кураш усулида ҳаракат қилинади. Партерда кўлқоплар бўлган ҳолда зарба бериш мумкин. Умуман олганда бу спортда ММАга нисбатан жароҳат олиш камроқ. Беллашувда 10 сония спортчилар ҳаракат қилмаса, ҳакам томонидан ажратилади ва қайтадан жанг бошланади.