Ашхобод-2017: шахматчиларимизнинг шашти баланд (фото)
Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтаётган ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида мамлакатимиз шахматчилари ҳам баҳсларга киришди.
1-турда Жаҳонгир Воҳидов тожикистонлик Алишер Каримовни мот қила олди. Ёш шахматчимиз Алишер Бегмуратов хитойлик Халқаро гроссмейстер Ван Юзга рўбару келди. Партия Ван Юз ғалабаси билан якун топди.
Аёллар Халқаро гроссмейстери Гулруҳбегим Тоҳиржонова иштирокини ғалаба билан бошлади. Яна бир вакиламиз Халқаро мастер Нодира Нодиржоновага ҳам омад кулиб боқди.
Кеча куннинг иккинчи ярмида навбатдаги тур ўйинларига ҳам старт берилди. Ҳамюртларимиз Жаҳонгир Воҳидов ҳамда Алишер Бегмуратов дурангга имзо чекди. Гулруҳбегим ўйинни дуранг билан якунлаган бўлса, Нодира мағлубиятга учради.
Мусобақалар давом этмоқда.
Ўхшаш хабарлар
- Кеча шахмат бўйича Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган анъанавий XII Халқаро турнир старт олди (фото) 129
- Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган Халқаро турнир олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди (фото) 262
- Шахмат бўйича 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди (фото) 160
- "Tashkent Open XII" халқаро турнири 23 апрель куни бошланади 141
- Шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди (фото) 187