Ашхобод-2017. Самбочиларимиз 8 та медал қўлга киритишди

25 сентябрь,2017, 00:49 1222

Ашхобод-2017. Самбочиларимиз 8 та медал қўлга киритишди

Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтаётган ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида самбо баҳслари ҳам ўзининг қизғин палласига кирди.

Самбочиларимиз термамиз ҳисобига 8 та медални қўшиб қўйишди. Жумладан, Неъмат Ёқубова ва Сарбон Эрназаровлар финалда туркманистонлик рақибларини енгган ҳолда олтин медални қўлга киритишди.

Рахматжон Аҳмедов еса ҳал қилувчи беллашувда мезбонлар вакилига имкониятни бой бериб, кумуш медалига сазовор бўлди.

Истам Қудратов, Лутфилла Сайдаматов, Исломжон Азимовлар, қизларимиздан  эса Нодира Гулова и Гулноза Зияевалар бронза медалини қўлга киритишди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.