Арда Тураннинг трансфери бўйича янги тафсилотлар

688

Арда Тураннинг трансфери бўйича янги тафсилотлар

“Барселона”дан “Истанбул”га ижарага ўтган хавбек Арда Тураннинг шарномаси бўйича янги тафсилотлар.

Diario Sport нашрининг хабарларига кўра, “Барса” 30 ёшли ярим ҳимоячини хоҳлаган вақти бошқа клубга сотиши мумкин. Агар трансфер 2018/19 йилларнинг мавсумида бўлса “кўк-анор ранглилар” “Истанбул”га 20% савдо улушини, 2019/20 йилда бўлиб ўтса 25% тўлаши кўзда тутилган.

Маълумот учун, ижара шартномаси 2,5 йилга имзоланган бўлиб, Туран турк клубида 6 миллион евро даромад олади, бу бонуслардан ташқари.