Андрей Петров Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

608

Андрей Петров Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

Хитойнинг Гуангдонг провинцияси Донггуан шаҳрида марафон бўйича ХVI Осиё чемпионатида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Андрей Петров мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди.

Осиёнинг 22 давлатидан келган 50га яқин профессионал атлетлар ўртасида ўтган чемпионатда ҳамюртимиз марра чизиғига 2:15:51 сонияда етиб келди ва шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.

petrov_kitay2

Хотин-қизлар ўртасида иштирок этган яна бир атлетимиз Марина Хмелевская 7 ўринни эгаллади.

Sports.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.