Андижонда оғир атлетика бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди

22 август, 11:13 178

Андижонда оғир атлетика бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди

19 август куни Андижон вилояти Хўжаобод тумани маданият ва истироҳат боғида Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги муносабати билан оғир атлетика бўйича вилоят очиқ биринчилиги ўтказилди. Мусобақада Хўжаобод, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Асака, Балиқчи туманлари ҳамда Андижон, Хонобод шаҳарларида фаолият юритаётган БЎСМ тарбияланувчилари ва Андижон олимпия заҳиралари спорт коллежидан жами 120 нафар ўқувчи 13 вазн тоифасида қатнашди. 
Мусобақа қизғин ва  бахсларга бой ўтди. Якуний натижаларга кўра 1-ўринни Хўжаобод тумани, 2-ўринни Асака тумани, 3-ўринни Хонобод шаҳри спортчилари эгаладилар. Ғолиб жамоалар ва турли номинацияларда фаол иштирок этган ўқувчилар мусобақа ташкилотчилари томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.