Анчелотти Хорватия терма жамоасини бошқариши мумкин

19 октябрь,2017, 13:25 128

Анчелотти Хорватия терма жамоасини бошқариши мумкин

Яқиндагина Мюнхеннинг “Бавария” клубидан истеъфога чиқарилган Карло Анчелотти Хорватия терма жамоасида иш бошлаши мумкин.  Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича мамлакат футбол федерацияси ЖЧ-2018 даврида терма жамоани айнан 54 ёшли италиялик мутахассисга ишониб топширишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Златко Далич бошчилигидаги Хорватия терма жамоаси мундиал йўлланмасини қўлга киритиш учун плей-оффда Греция қаршилигини синдириб кўришга ҳаракат қилади. Ушбу ўйинлар 9-12 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Эътиборлиси, терма жамоа Далич қўл остида жаҳон чемпионатига чиққан тақдирда ҳам, кейинчалик Анчелотти хорватларни мундиалга олиб боради. Раҳбариятнинг фикрича италиялик мутахассис айни дамдаги иқтидорларга бой терма жамоадан ушбу йирик мусобақада максимум натижага эриша олади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.