Ана холос! УЕФА президенти ПСЖни еврокубоклардан четлатиши мумкин

11 сентябрь,2017, 21:10 1284

Ана холос! УЕФА президенти ПСЖни еврокубоклардан четлатиши мумкин

УЕФА президенти Александер Чеферин Франциянинг ПСЖ клубини еврокубоклардаги иштирокини чеклаши мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга қараганда ташкилот раҳбари молиявий фэйр-плей қоидаларини бузган жамоаларни жазоламоқчи. Агар Париж клубининг жинояти ўз тасдиғини топса, у ҳолда Чеферин ҳам ушбу жамоани аяб ўтирмоқчи эмас. Унинг фикрича барча қонун олдида баробар.

Эслатиб ўтамиз, парижликлар ўтган ёзги трансферлар даврида “Барселона”дан Неймар ҳамда “Монако”дан Килиан Мбаппе каби футболчиларни сотиб олиб трансфер бозорида катта шов-шувга сабаб бўлишган эди.